“Барселона” ва “Ливерпуль” клубларининг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Саудия Арабистонининг “Ал-Халиж” клубидан таклиф олди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
35 ёшли уругвайлик футболчига 18 ойлик шартнома имзолаш таклиф қилинган.
Бироқ Суарес фаолиятини давом эттириш учун бу вариантни рад этди. У аллақачон Бразилиянинг “Гремио” клуби билан икки йиллик шартномага келишиб олган.
Ҳужумчи 2022 йилнинг ёзидан буён "Насьонал"да ҳаракат қилиб келаётган эди. Унинг клуб билан шартномаси шу йил охиригача амал қилади.
Суарес жорий мавсумда жамоа сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, барча мусобақаларда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.