Испаниянинг Marca нашри жамоавий спорт турлари вакиллари орасида энг тезкорини аниқлаш ва уларнинг кўрсаткичларини машҳур ямайкалик Усэйн Болтнинг 100 метрга югуришдаги рекорди билан солиштириш бўйича тадқиқот ўтказди.
Тадқиқот учун нашр ҳар бир спортчининг қайд этган максимал тезлигини асос қилиб олган ҳолда бир нечта спорт турлари вакилларининг 100 метрга югуриш симуляциясини ўтказди.
Моделлаштириш учун футболчилар Килиан Мбаппе («ПСЖ») ва Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»), баскетболчи Рассел Уэстбрук («Лос-Анжелес Лейкерс», теннисчи Новак Жокович, регбичи Йона Лому танлаб олинган.
Симуляция натижаларига кўра, 100 метрга югуриш бўйича энг тезкор спортчи 11 сония натижа билан Килиан Мбаппе эканлиги аниқланди. «ПСЖ» футболчиси Болтнинг рекордини 1,02 сонияга бой берди.