Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Рашид Ғофуров: "Андижон" кучли мутахассисни олиб келди"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ҳамда “Навбаҳор-фарм” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг наманганликлар бош мураббийи Рашид Ғофуров ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

- Ўйиндан олган таассуротларимиз яхши. Биз шунақа ўйин бўлишини кутгандик. Ўзимиздан бир поғона баланд жамоага қарши учрашув бизга тажриба беради. Ўзимни жамоамга ишонган ҳолда айтаманки, ютқазишимизга ишонмагандим. Агар 1:0 ҳисобида қолганида биз бунга лойиқ бўлмасдик. Дуранг адолатли натижа. Лекин ҳозир ҳамма жамоада янги ўйинчилар кўрикдан ўтказиляпти. Шуни ҳисобга олганда, “Андижон”нинг бу ҳали охирги таркиби эмас, деб ўйлайман. Жамоа янада кучаяди. Футболчиларимдан кўнглим тўлди.

Клуб Суперлигага қайтди. Таркибини шакллантириб олса, ҳаммаси яхши бўлади. Бу ердаги футболчилардан кўра, бош мураббий Александр Хомяковга катта ишонч билдираман. Негаки, уни жуда яхши мутахассис сифатида биламан. Ухламасдан изланадиган мураббий. Тактика танлашда ҳам уста. Янги клубида яқиндагина иш бошлади. Хомяковни кўп нарсани ютишга қодир, мураббий деб ҳисоблайман.

Шахсан мен бу мутахассисга ишонаман. Ҳар тарафлама кучли мураббий. Уни яхши биламан. “Машъал”да тўп сурган пайтларимдан биламанки, “Андижон”нинг биринчи навбатдаги ютуғи шу бўлдики, кучли мутахассисни олиб келди.

Бундан ташқари, клуб бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам футболга янгилик кирита оладиган инсон. Бирга ишлаганмиз. Катта-катта режаларни амалга оширадиган мутахассис сифатида биламан. Вилоят ҳокими ёрдам бериб турса, “Андижон”нинг келажаги шу иккита инсон билан янада ёрқин бўлади, - дейди Рашид Ғофуров.

Киритилди: 23:45, 26.12.2022.
Ўқилди: 1451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.