Кириш Регистрация

Бускетс келажаги ҳақида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоадаги келажаги ҳақида бир қарорга келди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи каталонияликлар билан шартномани 2024 йилгача узайтиришдан бош тортган. У Европани тарк этиб, МЛСда фаолиятини давом эттирмоқчи. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

16 декабрь куни 34 ёшли футболчи Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

2022/23 йилги мавсумда Бускетс барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:00, 27.12.2022.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.