Кириш Регистрация

"МЮ" ва "Ливерпуль" трансфер сиёсатидаги фарқ

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Антони учун 86 миллион фунт тўлаган бўлса, "Ливерпуль" Гакпони атиги 37 миллион фунтга олди. Бу қандай содир бўлди?

"Манчестер Юнайтед" ўтган ёзда Нидерландия чемпионатининг энг йирик юлдузлари ҳисобланган Антони ва Коди Гакпо ўртасида танловга эга эди.

Улар бразилиялик учун 86 миллион фунт тўлашди. Шу йилнинг декабр ойида "Ливерпуль" Гакпони сотиб олиш учун бу сумманинг ярмидан камроғини сарфлади.

Бу бразилиялик яхшироқ деганимт? Ёки бу "Ливерпуль"нинг музокараларни муваффақиятли олиб бориш қобилиятини кўрсатадими?

"Ливерпуль" трансфер келишувларида яхши: "қизиллар" ўйинчилар учун ортиқча пул тўламасликлари билан машҳур, Дарвин Нуньесдан ташқари. Улар келишувдан максимал фойда олишга интилишади. “Қизиллар” Тиаго учун 27 миллион фунт, Фабиньо учун 44 миллион фунт ва Луис Диас учун атиги 37 миллион фунт тўлаган.

Гакпонинг трансфери ПСВ тарихидаги энг йирик сотувлар борасида 37 миллион фунт билан иккинчи ўринга жойлашди. Ирвинг Лосано 2019 йилда “Наполи”га 40 миллион фунтдан сал кўпроқ эвазига сотиб юборилган бўлса, Мемфис Депай, Стивен Бергвейн ва бошқалар жамоадан анча арзонга кетишган.

Аммо "Аякс" "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан 86 миллионни "шилиб олишга" муваффақ бўлди, аммо бу Антони Гакподан икки баравар яхши ёки қимматроқ, дегани эмас.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 23:25, 27.12.2022.
Ўқилди: 2495 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5421]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3284]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2872]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2775]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2554]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2461]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2182]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2069]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2044]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик