Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОФК комиссияси «Навбаҳор»ни текширувдан ўтказди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз борки, ОФКнинг махсус комиссияси мамлакатимиз клубларини текширувдан ўтказиш мақсадида 2 август куни юртимизга ташриф буюрганди. Режага кўра тафтиш гуруҳи кеча «Навбаҳор» футбол клубида йўлга қўйилган ишлар билан танишди - дейилади "Навбаҳор" расмий сайти тарқатган хабарда.

"ОФК комиссияси таркибидан куйидаги мутахассислар жой олишганди. Стюарт Рамалингам (гуруҳ раҳбари), Стив Ким (умумий ишлар координатори), маркетинг масаласи бўйича жавобгар Стефан Чеплик (маркетинг ишлари бўича), Ли Сенхун (медиа бўйича жавобгар), Алишер Никимбаев (клубларни лицензиялаштириш бўйича мутахассис). Учрашув аввалида тафтиш комиссияси раҳбари Стюарт Рамалингам сўз олиб, клубларни текширув жараёни хусусида қисқача маълумот бериб, комиссия аъзолари билан таништирди. Шундан сўнг клубимиз вакиллари ҳам ўзларини таништиришди.

Танишув маросими якунига етгач, «Навбаҳор» футбол клуби тарихи, қўлга киритилган ютуқлар ва жамоанинг чемпионатдаги иштирокини ҳикоя қилувчи слайд намойиш этилди. Ушбу слайд давомида жамоа айни пайтдаги таркибидан тортиб, қўйингки барча жабҳаларда маълумотлар тақдим этилди. Бундан ташқари қайта таъмирланаётган «Навбаҳор» ўйингоҳи ҳақида ҳам маълумот берилди. Шундан сўнг ҳар бир соҳа вакиллари ўз йўналишлари бўйича масъул бўлган клуб ходимлари билан якка тартибда суҳбат ўтказдилар. Дўстона руҳда ўтган савол жавоб давомида ОФК комиссияси аъзолари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Якунда меҳмонлар жавоблардан қониқиш ҳосил қилганликларини маълум қилишди.

Йиғилиш якунида ОФК комиссияси аъзолари ўз йўналишлари бўйича ўтказилган суҳбат натижалари хусусида бирма-бир гапириб беришди. Дастлаб Стив Ким сўз олди. Жанубий кореялик мутахассис ўтган йилги текширув билан солиштирганда катта хажмдаги ишларни олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда қилиниши керак бўлган ишларни ҳам борлигини айтиб, бу борадаги ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Ким қайтадан таъмирланаётган «Навбаҳор» ўйингоҳида қулай шароитларни яратиш борасидаги таклифларини ҳам билдирди. Унинг фикрига кўра айни пайтда жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган ўйингоҳга жамоалар, ҳакамлар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлисларни алоҳида бўлган йўлаклардан киришига ахамият бериш кераклигини маълум қилди.

Матбуот хизмати бўйича иш юритаётган Ли Сенхун клуб матбуот хизматида олиб борилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилганлигини билдирди. Сенхун ҳам таъмирдан чиқиши кутилаётган ўйингоҳда ОАВ вакиллари учун яратиладиган шарт-шароитларни юқори даражада ташкил этиш таклифини ўртага ташлаб, бу борада амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар хусусидаги ўз маслаҳатларини берди.

Маргетинг ишлар бўйича мутахассис Стефан Чеплик клубнинг учта ҳомийси борлигини айтиб, уларнинг иккитаси билан тузилган шартномаларни 2013 йил сўнгида якунига етишини инобатга олиб, ҳомийлар билан янги битимлар тузиш лозимлигини эътироф этди. Шунингдек, жамоа ҳомийларини футбол учрашувлари чоғида ўйингоҳда кенг кўламда реклама қилиш таклифини ўртага ташлади.

Клубларни лицензиялаштириш ишлари бўйича иш юритаётган Алишер Никимбаев «Навбаҳор» футбол клубини лицензиялаштириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Никимбаев клубнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиққанлигини билдириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасидаги маслаҳатларни тегишли мутахассисларга вазифа қилиб юклади.

ОФК комиссияси раҳбари Стюарт Рамалингам ҳам қайта таъмирланаётган «Навбаҳор» ўйингоҳи хусусида гапирди. Унинг фикрига, агарда клуб томонидан белгиланган режалар амалга ошадиган бўлса наманганлик мухлисларни замонавий кўринишдаги ўйингоҳда футбол учрашувларини кўриш имкониятига эга бўлишларини таъкидлади. Шу билан биргаликда, мамлакатдаги мавжуд ўйингоҳлардаги камчиликларни эътиборга олган ҳолда таъмирлаш ишларини ташкил этиш кераклиги хусусида маслаҳат берди. Шунингдек, клубда маркетинг ишларини кенг кўламда ривожлантириш борасида ҳам ўз тавсиялари билан ҳам ўртоқлашди.

Учрашув якунида «Навбаҳор» футбол клуби директори Дилмурод Мамажонов ҳам сўз олиб, комиссия аъзоларига ташриф учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида клуб раҳбари эътироф этилган таклифлар учун раҳмат айтиб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга ваъда берди. Шу тариқа ОФК комиссиясининг «Навбаҳор» футбол клубини текшириш ишлари якунига етди" - дейилади расмий сайтда.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:48, 09.08.2012.
Ўқилди: 5001 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.