Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед"ни "Атлетико" кўйган талаблар қониқтирмайди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" янги ҳужумчи қидиришда давом этмоқда.

The Times хабарига кўра, "Атлетико" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликснинг манкунианликлар билан шартнома имзолаши тобора қийинлашиб бормоқда. "Қизил иблислар"ни испан клуби талаблари қониқтирмаяпти - умумий ҳисобда клуб футболчи олти ойлик ижара ва маош учун тахминан 16 миллион фунт сарфлаши керак бўлади.

"Манчестер Юнайтед" "матрасчилар" 23 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш варианти келишувга киритилишига рози эмаслигини инобатга олиб, бу суммани жуда юқори деб ҳисобламоқда.

Журналист Саймон Стоуннинг хабар беришича, британияликлар "Барселона"дан Мемфис Депайни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Раҳбарлар ўртасидаги суҳбатда унинг номзоди бир неча бор тилга олинган.

Киритилди: 14:42, 28.12.2022.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.