Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Андижон” – “Навбаҳор” превью

Баҳо:
+ | -

Мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида “Навбаҳор” “Андижон” меҳмони бўлади. 10 август куни “Соғлом Авлод” ўйингоҳида ўтадиган баҳсда мухлисларни қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишларига шубҳа йўқ.

Андижондаги учрашувни навоийлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Рустам Бобомуродов зиммасига бош ҳакамлик вазифаси юклатилган бўлса, унга қанотларда Обид Жумаев ва Руслан Самандаровлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида фарғоналик Рустам Толибжонов қайд этилган. Сардор Нажафалиев Андижонга назоратчи сифатида ташриф буюради.

Айни пайтда "Навбаҳор" футболчилари навбатдаги водий "дерби"сига катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришмоқда. Йигитларнинг барчаларининг кайфиятини кўтаринки руҳда эканлигини ҳам айтиш жоиз. Оилавий сабаб туфайли ўз юртига жўнаб кетган жамоа катта мураббийи Александр Клименко яна Наманганга қайтиб келганлиги ҳам эътиборга молик.

"Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари шу кунга қадар 39 бор ўзаро майдонга тушишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 20 тасида "Навбаҳор" ғалабани тантана қилган. Ўн икки бор дуранг қайд этилган бўлса, етти ўйинда "Андижон" уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 61-39, "Навбаҳор" фойдасига.

Жамоаларнинг биринчи даврада Косонсойда ўтган ўзаро ўйинида “Навбаҳор” Алишер Маҳмудовнинг киритган ягона голи туфайли ғалабани қўлга киритганди. Ўша учрашувда Маҳмудов пенальтини аниқ амалга ошира олмаганлигини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

Манба: www.fcnavbahor.uz
Киритилди: 13:54, 09.08.2012.
Ўқилди: 4469 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.