“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз. Бу сафар футболчиларнинг карточкалари статистикасига тўхталишни лозим деб топдик.
Албатта, футбол жамоавий спорт тури саналсада, яккакурашларга ҳам бойдир. Тўп учун курашдаги бундай вазиятлар эса одатда қўполликларсиз ўтмайди.
Шунингдек, айрим пайтларда рақиб ҳужумини бартараф этиш, бундан ташқари, асабни жиловлай олмаслик, қизиққонлик ҳам футболчиларнинг ҳакам томонидан огоҳлантириш олишлари, айрим пайтларда эса ҳаттоки, майдондан четлатишларига сабаб бўлади. Қисқаси, карточкалар миллионлар ўйинининг бир бўлаги ҳисобланади.
Coca Cola Суперлигасининг якунланган мавсумида “лочинлар”нинг 18 нафар футболчиси ҳакамлар томонидан сариқ карточкалар билан “сийланди”.
Айтиш лозимки, мавсум – 2022да «Навбаҳор»нинг ҳеч қайси аъзоси қизил карточка олмади.
“Навбаҳор”нинг икки нафар ўйинчиси - Жамшид Болтабоев ҳамда Йован Жокич ҳакамлар томонидан 5 марта огоҳлантирилишди ва бунинг натижасида Coca Cola Суперлигасининг биттадан баҳсини ўтказиб юборишга мажбур бўлишди.
Яна 5 нафар футболчи ҳам 4 тадан сариқ карточка олган ҳолда, биттадан ўйинда майдонга тушишмади.
«Навбаҳор» футболчиларининг мавсум–2022 карточкалар бўйича статистикаси эса қуйидагича:
Жамшид Болтабоев, Йован Жокич – 5 тадан сариқ карточка
Давронбек Ҳошимов, Элгужа Григалашвили, Станислав Андреев, Боян Цигер, Азимжон Аҳмедов – 4 тадан сариқ карточка
Зоран Марушич, Рустамжон Ашурматов, Асадбек Собиржонов – 3 тадан сариқ карточка
Эҳсони Паншанбе, Жамшид Искандеров, Игорь Голбан – 2 тадан сариқ карточка
Иброҳим Ғанихонов, Ўткир Юсупов, Нурилло Тўхтасинов, Мирлан Мурзаев, Александр Касьян – 1 тадан сариқ карточка.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.