Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Анвар Ғофуров: «Мураббий билан келишмовчилик кетишимга сабаб бўлган»

Баҳо:
+ | -

"Нефтичи"га қайтиб, бугун клуб билан шартнома имзолаган Анвар Ғофуров жамоа матбуот хизматига интервью берди.

— Анваржон, авваламбор, “Нефтчи”сафига қайтганингиз билан табриклайман. Клубга қайтишингизга нима туртки берди?
—  Жонажон жамоамга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман. Клубга бўлган меҳрим ва жамоамиз билан янги мавсумда медаллар учун курашиш сабабидан "Нефтчи"га қайтди. Бундан ташқари, жамоамиз сафида тажрибали футболчилар йиғилган.

— Ўтган мавсум биринчи даврасида жамоамизни биринчи даврадаёқ тарк этгансиз. Бунга сабаб нима бўлган эди?
— Яхши савол бердингиз, ўтган мавсумда “Нефтчи”ни тарк этиш ниятим йўқ эди, бу борада ўзимга ҳам мухлислар кўп савол беришган. Тўғрисини айтаман, кетишимга сабаб ўша пайтдаги мураббий билан орамизда озгина келишмовчилик бўлган эди ва жамоани тарк этишимга тўғри келган.

— “Нефтчи” жамоаси сафида ўйнамаган бўлсангиз ҳам барибир жамоамизга бефарқ эмассиз,  ўтган мавсум давралар оралиғидаги мураббийлар ўзгариши жамоага қандай таъсир қилди, деб ўйлайсиз?
— Мураббийлар штаби ўзгариши билан “Нефтчи”да ижобий ўзгаришларни ҳамма кўрди. Виталий Григоревьич Европа футболи тактикаларини қўлайдиган мутахассис хисобланади, унинг жамоага келиши ўз самарасини берди ва клуб Суперлигада қолди. Умуман олганда, бош мураббий тактикалари менинг ўйин амалиётимга мос келади. Худо ҳохласа янги мавсумда медаллар учун курашамиз.

— Янги мавсумга мухлислар учун тилакларингиз?
— Мухлисларимиз янги мавсумда “Истиқлол” стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришса, биз майдонда жонимизни бериб, мавсум якунида уларни медаллар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 20:48, 28.12.2022.
Ўқилди: 1156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик