Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби устози сэр Алекс Фергюссон, Франциянинг "ПСЖ" клуби амалга ошираётган трансфер сиёсатидан ўта норози эканллигини яшириб ўтирмади.
Хабарингиз бор, куни кеча Парижликлар бразилиялик 19 яшар футболчи Лукас Сильвани 45 миллион евро эвазига сотиб олишган эди. Аслида, футболчи "МЮ" билан оғзаки келишувга эришган, аммо сўнгги палллада парижликлар футболчининг агенти орқали уни "ПСЖ"га илиб кетишганди.
"19 ёшли футболчи учун 45 миллион евро сарфлаш, бу катта ҳаражат. Парижликлар УЕФА томонидан ўрнатилган молиявий фэйр плей қоидасини очиқчасига инкор қилишмоқда. УЕФА чекловларини, қолаверса бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш лозим", дейди Сэр Алекс манкунианликлар расмий сайтига берган интервьюсида.