Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Погба "Ювентус" мухлисларини ғазаблантиришда давом этади (+видео)

Баҳо:
+ | -

Ўтган ёзда эркин агент мақомида "Манчестер Юнайтед"дан "Ювентус"га ўтган Поль Погба туринликларнинг бирорта расмий ўйинида майдонга тушишга улгурмади, аммо франциялик футболчи доимий равишда "бьянконерилар" мухлисларини ғазаблантирмоқда.

Ярим ҳимоячи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида тоғ-чанғи курортидан олинган суратларни жойлаштирди. Жароҳатидан зўрға фориғ бўлаётган футболчи нима учун чанғи спорти билан шуғулланишга қарор қилганини "Юве" мухлислар тушунмади. Мухлислар Полнинг ҳаракатини қоралади. Бир мунча вақт аввал "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер айнан тоғда оёғини синдириб олгандан сўнг мавсум якунига қадар сафдан чиққан эди.

Футболчининг ўзи танқидларга эътибор қаратди. Бунга жавобан у чанғи спорти билан шуғулланаётган ҳазиломуз видеони ёзиб олди.

"Мен чанғида шундай юраман", - деб ёзган ярим ҳимоячи видео изоҳига.

Мухлислар Погбанинг видеосига қуйидагича муносабатда бўлишди:

“Қандай масхарабозлик. Сизнингча, "Ювентус" бу йигитни қандайдир циркка сотиши мумкинми?"

“Ҳурматли Поль, муаммо чанғида учиш ёки учмасликда эмас. Ишончим комилки, сиз дам олишингизни хоҳлаганингизча ўтказишга ҳақлисиз. Лекин бу мавсумда бир дақиқа ҳам майдонга тушмаганингиз учун операцияни кейинга қолдиришга қарор қилдингиз, балки таътилингиз суратларини жойлаштирмаслигингиз керак эди? Ўйлаб кўринг".

"Погба ўзини танқид қилганларнинг устидан куламан деб ўйлаган, аммо аксинча ўзини аҳмоқ қилиб кўрсатган".

“Демак, энди сизни собиқ футболчи дейишимиз мумкинми? Ахир сиз дунёда ҳамма нарсани қиласиз, фақат футбол ўйнашдан ташқари.

"Видеони суратга олаётганда жароҳат олдингизми?"

Ўқиб турганингиздек "кекса синьора" мухлислари Погбадан қаттиқ жаҳли чиққан. Кўрамиз, Поль жароҳатини даволаб бу танқидларга жавоб бера олармикин.

Киритилди: 22:44, 29.12.2022.
Ўқилди: 2545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик