Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Пеленинг буюклиги голеадорликдангина иборат эмас. «Сохта тўпурар» дегувчилар шошмасин!

Баҳо:
+ | -

Пеле нафақат Бразилия, балки бутун дунё учун энг буюк футболчи эди - унинг футбол тарихидаги сиймоси шунчалик улканки, унинг ҳиссаси ҳақида авлодлар ҳали анча вақт гапириб юришади. Аммо баҳсли бўлиб қоладиган нарсалардан бири бу голлар рекордидир. Шу сабабли Криштиану Роналду, Лионель Месси ва ҳатто Неймарнинг натижалари ўша қадриятга тўлиқ кўтарилмади. Ҳисоблаш тизимлари шунчалик фарқ қиладики, дунё ҳали ҳам умумий тушунчага келмаган.

Қишда Криштиану Роналду фаолиятидаги голлар бўйича рекорд ўрнатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, ОАВда Пеле ўзининг Инстаграм саҳифасидаги тавсифни ўзгартирди: «Барча даврларнинг энг яхши тўпурари (1283)». Бу ҳақида тахминлар пайдо бўлди. Пеле бунга шундай жавоб берди: «Матбуотда мени йирик юлдузлардан ортда қолишдан қўрқиб ўз таржимаи ҳолимни ўзгартирганимда айблашди. Мен платформага қўшилганимдан бери тавсиф матни ҳар доим шундай бўлиб келган. Буларнинг ҳеч бири бизни чалғитмаслиги керак», — деганди қирол.

Пеле ўртоқлик учрашувларида урган барча голларини ҳисоблаб чиқди ва бунинг учун кўплаб мухлислар уни «футбол тарихидаги буюк фирибгар» деб аташди. 1958 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг, у шундай даражадаги супер юлдузга айландики, у ҳақида океаннинг нариги томонида гапиришни бошладилар - ва «Сантос» пул ишлашни асосий мақсад қилиб олди. Дастлаб Жанубий Америка бўйлаб гастроль сафари бўлиб ўтди: 42 кун ичида жамоа Перу, Коста-Рика, Эквадор, Мексика, Гватемала ва ҳатто Голландияда 14 та ўйин ўтказди. Пеле Бразилия терма жамоаси билан иштирок этган Америка кубоги учун танаффусдан сўнг, «Сантос» Европа бўйлаб турнега чиқди - клуб жами 20 та шаҳарга ташриф буюрди, уларда 22 та учрашув бўлиб ўтди. Энг ёрқинлари «Интер» ва «Барселона» билан ўйинлар бўлди: Италияда Пеле тўртта (умумий ҳисоб 1:7), Испанияда иккита (1:5) гол урди.

Шунингдек, матбуот Пеле ўз статистикасини атай яхшилаш учун савиясиз ўйинларда иштирок этганини ёзишди: 1959 йилда бразилиялик халқаро ўйинларга рухсат берилиши тўғрисида келишув билан хизматни тарк этди. Вақти-вақти билан бразилиялик армия жамоасида ўйнаган, бироқ, «Сантос» расмий сайти маълумотларига кўра, у армиядаги фаолияти давомида 14 та гол урган. Пеленинг Паулиста терма жамоаси учун тўққизта гол (бу Сан-Паулу штати чемпионати бўлиб, бразилиялик 10 марта ўйнаб, у ерда жами 466 гол урган).

Демак тақсимот қуйидагича:

«Сантос» 1089

Бразилия терма жамоаси 95

«Нью Йорк Космос» 65

Қуролли кучлар 14

Паулиста 9

«Сантос» ва «Васко»нинг бирлашган жамоаси учун 6

Сан Пауло спортчилар уюшмаси 3

Ҳатто ФИФА ҳам Пеленинг норасмий ўйинларда гол киритганини тан олади: «Агар Йозеф Бицанга ҳам шундай имконият берилганда унинг ҳисоби тахминан 1468 бўлар эди».

Пеле қанча гол урди, биз билмаймиз. Ҳамма жойда ҳар хил статистика

«Сантос» ўз статистикасида ҳаммасини ҳисобга олади: клуб «кўргазмали ўйинлар»да урилган голлар расмий учрашувларда киритилган голлар билан айнан бир хил қийматга эга деб ҳисоблайди. Бироқ бунинг фарқи жуда катта - 448 та гол. Умуман олганда, клуб маълумотларига кўра, Пеле бутун фаолияти давомида 1282 та гол урган.

Rec.Sport.Soccer Statistics Foundation (RSSSF) манбасининг кўрсаткичлари қўйидагича:

Юқори даражадаги расмий ўйинлар - 769

Барча расмий ўйинлар - 778

Барча халқаро ўртоқлик учрашувлари – 391 та

Юқори жамоалар билан ўтказилган барча ўртоқлик турнирлари – 96 та

Барча голлар - 1256

Барча ўйинлар - 1303

Олимпия қўмитаси сайти клуб футболида 680 та, миллий терма жамоада эса 77 та гол ҳақида ёзади, бу эса Пеленинг бутун фаолияти давомида 757 та гол урганини англатади.

Бразилия Неймарнинг Пеле рекордини янгилаганини тан олмайди. Бу эса футбол тарихидаги яна бир баҳсли лаҳзадир

Неймар Хорватияга гол урганида, халқаро голлар сони бўйича Пелега тенглашди. ФИФА маълумотларига кўра афсонавий бразилиялик терма жамоа учун 77 та гол урган - ҳозир Неймар ҳисобида ҳам худди шунча гол бор. Аммо Бразилия Футбол Конфедерацияси (CFB) бунга рози эмас: уларнинг рақамларига кўра, Пеле 92 ўйинда 77 эмас, 113 ўйинда 95 та гол урган. Сабаби, ФИФА Пеле даврида машҳур бўлган клубларнинг ўртоқлик учрашувларидаги голларни ҳисобга олмайди - ўша пайтда Бразилия, масалан, «Интер» ва «Атлетико» билан бир неча бор ўйнаган. 21 ўйинда тўпурар 18 та гол урди - ФИФА эса буни тан олишни истамайди.

Футбол тарихидаги энг зўр тўпурар ҳақидаги баҳс абадий давом этади. Аммо Пеленинг буюклигини бунга ўхшаш ҳеч бир факт инкор эта олмайди.

Киритилди: 14:07, 30.12.2022.
Ўқилди: 2448 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.