Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси аъзоси Владимир Афанасьев сўнгги йиғилиш натижалари ҳақида гапирди.
Афанасьевнинг сўзларига кўра, тузилган ишчи гуруҳ УЕФА билан биргаликда Россия клублари ва миллий терма жамоани расмий турнирларга қўйиш масаласида ишлайди.
«Агар УЕФА билан келишувга эришилмаса, улар Осиё Конфедерацияси билан боғланишади. Ҳеч ким УЕФА билан муносабатларни бузишни хоҳламайди.
Агар у ерга бизни киритмасликларини айтишса, биз Осиё йўналишида ўйлаймиз", деди Афанасьев.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин. Россия клубларига келсак, улар УЕФА шафелигидаги турнирларда қатнашмайди.