Криштиану Роналду "Ан-Наср"га ўтганидан сўнг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди, деб хабар беради Маrcа.
Манбага кўра, 37 ёшли португалиялик янги клубида йилига 100 миллион евро олади. Қолган 100 миллион еврони футболчи тижорат ҳуқуқларини амалга ошириш учун олади. Роналду Саудия Арабистони элчиси сифатида 2030 йилги жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилади.
Олдинроқ "Ан-Наср" 37 ёшли португалияликнинг трансфери ҳақида маълум қилганди. Ал Арабия телеканали хабар беришича, Роналду "Ан-Наср" билан икки мавсумга шартнома имзолаган.