Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби Криштиану Роналду билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда расман маълум қилинди. CBS Sports маълумотларига кўра, португалиялик футболчи мавсумига 70 миллион евро олади (Маrcа маълумотларига кўра, йилига 200 миллион евро). Шундан сўнг Криштиану Роналду Саудия Арабистони элчиси вазифасини бажаради. Афтидан, ҳужумчи Яқин Шарқда зерикмайди. “Ан-Наср” яна икки юлдузни таклиф қилмоқчи.
Жамоа Серхио Рамосга қизиқмоқда
Испаниялик ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида “ПСЖ”га ўтганди. Ўшандан бери у клуб сафида 34 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди, Франция чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди. Рамос ҳозир жароҳатга жуда мойил: 2021/2022 йилги мавсумда у учта жароҳат олган, шу сабабли 33 та учрашувни (197 кун) ўтказиб юборган. Унинг “ПСЖ” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва у узайтирилмаслиги мумкин.
"Ан-Наср" раҳбарияти Серхио Рамос билан учрашиб, унга лойиҳа ҳақида батафсил гапириб бермоқчи. Тез орада испаниялик исталган жамоа билан музокара олиб бориши мумкин бўлади. Марcа хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби Криштиану Роналдудан кейин 36 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бундан ташқари, “Ан-Наср” мавсум охирида лондонликлар билан шартномаси тугайдиган “Челси” ярим ҳимоячиси Н'Голо Кантени ҳам текинга олиб келмоқчи. Бу ҳақда Foot Mercato хабар бермоқда.
Шу тариқа, Саудия Арабистони клуби 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлик қилиш истагини улар орқали илгари суриш мақсадида бир қанча кучли футболчиларни қабул ўз сафига чорлашни режалаштирган. Ҳозирда “Ан-Наср” таркибида 8 нафар хорижлик футболчи бор, уларнинг чегараси етти киши. Криштиану Роналдунинг трансфери учун камида иккита футболчи сотилиши керак бўлади, 2023 йилнинг ёзида Канте трансфер қилинган тақдирда хорижликларнинг кетиши ҳам керак бўлади. Қизиқ, саудияликлар “ПСЖ” ва “Челси” юлдузларига қанча пул таклиф қилишга тайёр?