Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Эвертон” билан дуранг ўйнади (1:1).
Бу 2017 йилнинг август ойидан бери илк бор "Манчестер Сити"га қарши сафар ўйинида мерсисайдликлар очко қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ўшанда ҳам жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди, голларга Раҳим Стерлинг ва Уэйн Руни муаллифлик қилган.