"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте Премьер-лига учрашувида жамоасининг "Астон Вилла"дан учралган мағлубияти (0:2) ҳақида фикр билдирди.
“Шпорлар” АПЛнинг жорий мавсумида бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва турнир жадвалининг кучли тўртлигидаги ўрнини бой берди.
“Биринчи бўлимда биз анча шиддатли ҳаракат қилдик, аммо бизга чуқур ва қаттиқ ҳимояланган рақиб қаршилик кўрсатди. Ўтказиб юборилган гол футболчиларимизни ишончдан маҳрум қилди.
Таркибда икки-учта муҳим ўйинчи бўлмаса, катта қийинчиликларга дуч келамиз. Бизнинг муаммоларимиздан яна бири бу креатив ижрочиларнинг йўқлиги ва бугун голли вазиятлар яратиш биз учун ҳақиқатан ҳам қийин бўлди", - дейди италиялик мутахассис.