Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда ўз омадини синаб кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Ёқубов -73 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди.
Ёқубов даст кўтаришда 137 кг, силтаб кўтаришда 175 кг ва икки кураш натижасига кўра 312 кг билан терма жамоамизнинг 2023 йилги медаллар жамғармасини 3 та олтин медаль билан очиб берди.