Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Даврон Файзиев Жалолиддин Машариповнинг "Ан-Наср"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Таниқли журналист, шарҳловчи Даврон Файзиев Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Жалолиддин Машариповнинг "Ан-Наср"даги келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият бўйича тахминим

Охирги кунларда унинг номи спорт медиасида кўп тилга олинмоқда. Роналду келгач, Машарипов "Ан-Наср"дан кетади деган хабарлар чиқди. Унинг ўзи эса кеча жонли эфирда афсонани кутаётганини айтди.

Жалолиддин гарчи сўнги ўинларда қатнаша олмаган бўлсада, клубдан кетиш нияти йўқ. "Ан-Наср" вакиллари, Руди Гарсия ҳам унга кетиш талабини қўйишмаган. Саудия ва Амирликларнинг бир қанча жамоаси унга таклиф билан чиққани бор гап. Улар вазиятни кузатишяпти, Жалол 7-рақамни 77 га алмаштирганидан хабардор. Фақат бир нарса нотўғри талқин қилинган. Машариповнинг ўзи Роналду даражасидаги футболчига рақамини тақдим қилишни хоҳлади.

Клубдагилар шу кунларда Роналдунинг машғулотларга қўшилишини кутмоқда. Ҳамюртимиз ҳам у билан танишиш ниятида. Демак, вазият қўйидагича: ўзбек футболчисига таклифлар бор, улар кўриб чиқилмоқда, лекин клуб ва унинг ўзи кетиш масаласида гаплашишмаган. Қолиш варианти ҳақиқатга яқинроқ ва шундай бўлгани яхши, менимча", - деб ёзган Файзиев ўз телеграм-каналида.

Манба: Telegram.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 21:45, 02.01.2023.
Ўқилди: 4508 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик