Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Ан-Наср" президенти Машарипов ҳақида гапирди

Баҳо:
+-1 | -1

“Ан-Наср”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов ҳужумчи Криштиану Роналду учун еттинчи рақамдан воз кечишни истамади, деб ёзмоқда 9sportpro.

Манбанинг хабарига кўра, Машарипов португалияликга еттинчи рақамни беришни истамаган, шунинг учун "Ан-Наср" у билан шартномани бекор қилмоқчи ёки уни трансферга қўймоқчи.

Клуб президенти Мусалли Ал Муаммар эса бу маълумотни рад этди.

“Жалолиддиннинг рақамини алмаштириш унинг бошқа жамоага омадсиз трансферининг натижаси бўлди. Аввалига ҳаммаси ҳал бўлганди, лекин охирида Машарипов бирдан қолишни илтимос қилди. Аммо унинг 7-рақамли либоси бошқа футболчи учун сақланган. Машарипов энди янги рақамга эга. У хурсандчилик билан 77-рақамли кўйлакни олди, - деди риёдликлар президенти.

Декабрь ойи бошида Машарипов Роналду “Ан-Наср”га ўтса, еттинчи рақамни беришга тайёрлигини маълум қилганди. У жамоада 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Олдинроқ Роналду "Ан-Наср"да мураббий алмаштириш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабар берилганди.

30 декабр куни португалиялик футболчи Саудия клуби билан шартнома имзолади. Унинг Саудия Арабистони клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 22:13, 02.01.2023.
Ўқилди: 12827 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.