Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Вадим Меньков нега финалга чиқа олмади?

Баҳо:
+ | -

Каноэда эшкак эшиш бўйича 200 метр масофага ярим финалда иштирок этган Вадим Меньков финал босқичига чиқа олмади. Бунга нима сабаб бўлди?

Албатта Вадимнинг асосий ютуқлари 500 ва 1000 метр масофаларга қўлга киритилган. Шу боисдан 200 метрлик масофада унинг финалга чиқа олмагани унчалик шов-шувли бўлмаслиги мумкин бироқ ушбу мусобақаларда ғалабаларнинг анъанага айланмаганига бирор сабаб бўлиши табиий. Бугунги ярим финалда ТВ қаршисидан кузатган бўлсангиз Вадим стартга бироз кечроқ чиқди.

Ушбу натижалар якунлангач Вадимнинг стартдаги тезлигини аниқлаштирдик. Маълум бўлишича, Вадимнинг старт чизиғини тарк этиш тезлиги 2.37 сонияни ташкил қилган. Қайсидир маънода буни ўзига хос антирекорд дейиш мумкин. Солиштириш учун унинг гуруҳидан Вадимдан кейин кеч старт чизиғини босиб ўтган спортчининг натижаси 0.91 сонияга тенг экан. Гуруҳ етакчиси эса 0.411 сонияни қайд этган. Энди тасаввур қилинг. Агар Вадим ҳеч бўлмаса худди 0.91 тезликни намойиш этганда (эътибор беринг бу энг минимал кўрсаткич ҳисоб-китоби) камида 1.46 сония вақтдан ютган ва маррага 41.531 сонияда етиб келган ва финалга (финал учун йўлланманинг сўнгги соҳиби 41.771 натижа қайд этган) йўл олган бўларди.

Афсуски Меньковга доим панд бериб келган бу тезлик яна бир маротаба ўз кучини кўрсатди ва у энди фақатгина 9-16 ўринлар учун кураша олиши мумкин холос.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:04, 10.08.2012.
Ўқилди: 5693 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.