"Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер клубини алмаштиришга шошилмаслигини айтди.
24 ёшли МакАллистер Аргентинанинг Қатардаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишида муҳим роль ўйнади, шундан сўнг матбуот дарҳол Алексисни "Арсенал", "Челси" ва "Ювентус" каби йирик клублар билан боғлашни бошлади.
Бироқ, Макаллистер октябрь ойида "Брайтон" билан 2025 йилгача янги шартнома имзолади ва ҳозирча Алексис "Брайтон" таркибида ўйнашни давом эттиришни режалаштирмоқда.
"Мен бу ҳикояларнинг барчасини кўп ўқимасликка ҳаракат қиламан. Мен ҳар доим бу ерда бахтли эканлигимни ва кетишга шошилмаслигимни айтганман. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, бу клубдан жуда миннатдорман. Жамоадошларим ва бу ерда ишлаётган барча одамлардан миннатдорман. Мен бор эътиборимни кейинги ўйинга ва клубга қаратганман.
Бу бизнинг клубда яхши ўйинчилар бор яхши жамоа борлигини биламиз. Биз оғир лигадамиз ва бу биз учун қийин бўлади, лекин биз мавсумни юқорироқ ўринда якунлашга ҳаракат қиламиз", - деди Макаллистер Albion TV билан суҳбатда.