Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Роналду "Ан-Наср"га, Суарес "Гремио"га, Гакпо "Ливерпуль"га - Аллақачон амалга оширилган қишнинг қайноқ трансферлари

Баҳо:
+ | -

1 январь куни топ-5 лигаларда қишки трансфер ойнаси расман очилди. Бу дегани жамоалар янги трансферлар орқали ўз таркибини янада кучайтириши мумкин дегани. Биз эса аллақачон амалга оширилган топ трансферлар ҳақида маълумот берамиз.

Криштиану Роналду - "Манчестер Юнайтед"дан "Ан-Наср"га, бепул трансфер

Пирс Морган билан шов-шувли интервьюдан сўнг, Криштиану ва "Манчестер Юнайтед" шартномани бекор қилишди. Роналду "Реал Мадрид" базасида машғулот ўтказди, аммо "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳибига фақат Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби таклиф билан чиқди. Яқин Шарқдаги мавсум давомида португалиялик йилига 200 миллион евро ишлаб олади (улардан 90 миллиони – кафолатланган маош, қолгани – реклама бонуслари).

Коди Гакпо ПСВдан "Ливерпуль"га, 42 миллион евро

Юрген Клопп яна бир ҳужумчи сотиб олиб, мавсумни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Жаҳон чемпионати юлдузи ва бу мавсумда самарали ҳаракатлар амалга ошириш бўйича Европанинг етакчиларидан бири 42 миллион еврога сотиб олинди, бироқ бу сумма бонусларни ҳисобга олган ҳолда 50'га етиши мумкин.

Давид Датро Фофана – "Мольде"дан “Челси”га, 12 миллион евро

"Челси"да ивуарлик ҳужумчи бўлиши керак - Тодд Боули "Мольде"нинг 20 ёшли ҳужумчиси билан шартнома имзолаганида шундай деб ўйлаган. Айтганча, Давид Фофана “Олтин бутса” учун курашда 14-ўринда бормоқда. Ҳужумчи ижарага берилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо фейк бўлиши мумкин - Грэм Поттерда ҳужум чизиғида ҳозирда унчалик кўп имкониятлар йўқ.

Матеус Кунья - "Атлетико"дан "Вулверхэмптон"га, ижара

Бир неча мавсум аввал "Вулверхемптон" Премьер-лигадаги энг қизиқарли ҳужум жуфтлигига эга эди - Рауль Хименес ва Диого Жота жуфтлиги кўп ва чиройли голлар уришарди. Аммо португалиялик "Ливерпуль"га йўл олди ва Хименес бошидан жароҳат олганидан кейин ўзининг формасига қайта олмади. Ёзда "бўрилар" Саша Калайжич ёрдамида муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишган, бироқ у биринчи учрашувдаёқ жиддий жароҳат олганди.

Қишда улар Симеоне бир ярим йил аввал 30 миллионга сотиб олган бразилиялик Матеус Куньяни "Атлетико"дан олиб келишди. Бу мавсумда бразилиялик футболчи "матрасчилар" сафида 17та ўйинда гол ура олмади. Агар Кунья маълум шартларни бажарса, "бўрилар" 23 ёшли ҳужумчини 50 миллион еврога сотиб олишади.

Луис Суарес – “Насьонал”дан “Гремио”га, бепул трансфер

Уругвайлик ҳужумчи олти ойни қизиқарли ўтказди. У ватанига "Насьонал" сафига қайтди, терма жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олди ва энди у Бразилиянинг "Гремио"сига ўтди. У ерда уни яхши дўст Лукас Лейва кутмоқда - улар "Ливерпуль"да бирга ўйнашган.

Ҳозирча қишки трансфер ойнасида амалга оширилган энг яхши трансферлар шулардан иборат. Трансфер ойнаси эндигина очилганини ҳисобга олсак, ҳали бу рўйхат янада катталашиши аниқ.

Киритилди: 22:30, 03.01.2023.
Ўқилди: 2571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.