Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Биз сизларни унутмаймиз, 17 ўғлон!

Баҳо:
+1 | -

11 август... Бугун ўзбек футбол жамоатчилиги учун осон бўлмаган кун. Бу кунни оталаримиз, акаларимиз, ёши катта юртдошларимиз чуқур қайғу билан ёдга олишади. 11 август санаси ватандошларимизнинг қулоғига чалинса, беихтиёр кўзларимизга ёш қалқади.

"Пахтакор"! Бу сўз ва унинг ортидаги инсонлар қалбларимизга қанчалик сингиб кетганини барчамиз яхши биламиз. Баъзида ўйлаб қолади инсон: "Бу табаррук инсонлар ва уларнинг ёрқин ўйинларини бутун умр эслаб юришимиз учун наҳотки авиаҳалокат  шарт эди? Шундоқ ҳам биз уларни севардик-ку, ардоқлардик-ку! Лекин бу тақдир. Тақдир олдида эса бош эгамиз. Халқимиз не-не синовлардан бошдан кечирмаган. Барчасига сабр бардош билан чидаб келган. Бунисига ҳам чидаймиз.

Ёш авлод балки бу дарднинг азобини тушунмас, улар тушуниши ҳам шарт эмас. Фақат бир нарсани истардик, жуда ҳам истардик. Ҳозирги футболчиларимиз ана шундай буюк футболчиларнинг авлоди эканини унутишмаса ва ўз аждодларига муносиб ўйинларни кўрсатишса бўлгани. 1979 йилда содир бўлган авиаҳалокат туфайли миллионлаб инсонларнинг кўнгли дарз кетган, футболдан совиб кетган. Уларнинг дардига фақат ҳозирги футболчиларимиз яхши ўйинлару натижалар орқали малҳам бўла олишлари мумкин, холос.

Бугун эрта тонгдан "Пахтакор"га, умуман ўзбек футболига заррача алоқаси бор инсонлар "Пахтакор" марказий стадионига йиғилишди. Улар аввал стадион ёнидаги ёдгорлик пойига гуллар қўйишади. Шундан сўнг 1979 йилда самога сочилган юлдузлар ҳоки қўйилган "Боткин" қабристонини зиёрат қилишади.

Биз мухлислар ҳам уларни ҳамиша эслаймиз, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз, жонажон «пахтакорчилар»!

Мана улар:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий  Идгай Тазетдинов
Халқаро тоифадаги спорт устаси  Владимир Федоров
Ёшлар ўртасидасида Европа чемпиони  Михаил Ан
Спорт усталари:
Олим Аширов
Равил Агишев
Виктор Чуркин
Сергей Покатилов
Николай Куликов
Юрий Загуменних
Владимир Макаров
Константин Баканов
Александр Корченов

Спорт усталигига номзодлар:
Шуҳрат Эшбўтаев
Владимир Собиров
Сирожиддин Бозоров
                          
Жамоа маъмури:   Мансур Толибжонов
Жамоа шифокори:   Владимир Чумаков

Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!
Парвоз қани, қани қанот қоқишлар,
Мовийликда булут бўлиб оқишлар??
Ўттиз йилки юракларим эзилар,
Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!

Тинглади дил чин айрилиқ куйини,
Кўрмадилар футболимиз тўйини!
Дилни тирнар бугунгилар ўйини,
Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!

Ер билан бир айлабон ҳар учтасин,
Тирнаб гўё одамий қалб – каштасин,
Узиб, янчиб мустаҳкам дил риштасин,
Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!

Демасман, Баджо ё Канни соғиндим,
Балки вужуддан бир танни соғиндим,
Ўзбек бўлиб кетган Анни соғиндим,
Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!

Тўпни тамом ўз ёнига оғдириб,
Киевнинг тўрига голлар ёғдириб,
Блохинни хўп йиғлатган Фёдоров...
Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!

Футбол надир, бу миллатга алам-ей,
Йиғла, халқим, улар сенга хўп кам-ей!
Мендан кичик Сирожиддин акам-ей,
Кўкка учиб, қайтмай кетган оққушлар!

... Кўкка учиб қайтмай қайтмай кетган оққушлар,
Қайга кетди, бизга кулиб боқишлар?
Мустақил юрт либосида тўп суриб,
Мадҳияни айтмай кетган оққушлар!

Шеър "Чемпион" газетасида чоп этилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:58, 11.08.2012.
Ўқилди: 7141 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик