Чоршанба куни "Милан" Италия чемпионатида "Салернитана"ни меҳмонда мағлуб этди – 2:1. "Россонерилар"нинг илк гол муаллифи Европанинг топ-клублари қизиқаётган ҳужумчи Рафаэл Леау бўлди. Португалиялик футболчи ҳақида мураббий Стефано Пиоли ўз фикрларини айтди.
"Мен Леау билан гаплашдим ва унинг сафимизда ўсиши жараёни ҳали тугамаганини айтдим. Қарасам, у бахтли ва шу ерда қолишга тайёр. Бугун у чемпион бўла олишини исботлади. У тўғри муносабат ва изчиллик билан ишлади", - деди Пиоли Sky Sport нашрига.
Энди "Милан" "Рома" билан ўйинга тайёргарлик кўради.