Давид Де Хеа "Манчестер Юнайтед"нинг "Борнмут" устидан қозонилган ғалабаси (3:0) ҳақида фикр билдирди.
“Ўз дарвозанг дахлсизлигини сақлаб қолиб ажойиб туйғу. Бутун жамоа бунга лойиқ эди. Масалан, марказий ҳимоячиларни алмаштирдик ва улар жуда яхши ўйнашди, шунинг учун ким ўйнашининг аҳамияти йўқ.
Биз жамоа сифатида ўзимизни ажойиб ҳис қиляпмиз, ҳамма бир йўналишда ҳаракат қилмоқда, 100 фоиз ўйнаяпти ва машғулот ўтказмоқда, бундай жамоани кўриш ажойиб. Биз учун бу жуда муҳим ва у ёки бу учрашувда ким ўйнаши муҳим эмас. Ҳамма ўйнашга тайёр, алмаштиришлар ҳам ажойиб бўлди, мен барча ўйинчилардан мамнунман, биз ҳақиқатдан ҳам яхши ишлаяпмиз", - деди "Манчестер Юнайтед" дарвозабони клуб телевидениесига берган интервьюсида.
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 19-тури доирасида "Борнмут"ни мағлуб этди. Ўтказилган 17 ўйин натижасига кўра, жамоа 35 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.