Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Навбаҳор»ни 9 футболчи тарк этди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида мавсумлар оралиғидаги танаффус ва қишки трансфер “ойнаси” пайти.

Шу боис, Суперлиганинг барча клубларида ўзгаришлар бўлиши табиий. Мазкур ўзгаришлар албатта, “Навбаҳор”га ҳам тегишли.

Олдинроқ “лочинлар”нинг сербиялик 29 ёшли ҳужумчиси Зоран Марушич жамоамизни тарк этганлигини маълум қилгандик.

Шунингдек, жамоанинг яна бир қатор футболчилари янги мавсумни бошқа клубларда давом эттиришга қарор қилишди. Қуйида шу ҳақда тўхталамиз.

“Навбаҳор” таркибини дарвозабон Раҳимжон Давронов (жамоа таркибидан 2021-2022 йиллар мавсумларида ўрин олиб, Ўзбекистон Coca Cola кубоги баҳсида жамоамиз дарвозасини қўриқлаган), ҳимоячилар - Рустам Ашурматов (жамоа сафида Coca Cola Суперлига - 2022да 25 та ўйин, 2250 дақиқа, 2 та гол, 1 та ассист), Боян Цигер (жамоа сафида 2021 – 2022 йиллар мавсумларида Cуперлигада жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3095 дақиқа тўп тепиб, 1 та голга муаллифлик қилган), Станислав Андреев (Суперлига-2022да 19 та ўйин, 1379 дақиқа, 1 та ассист), ярим ҳимоячилар – Азимжон Аҳмедов (2019 – 2022 йиллар мавсумида жамоа таркибида Суперлигада 88 та ўйинда майдонга тушиб, 6402 дақиқа тўп тепиб, 9 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган), Нурилло Тўхтасинов (Суперлига–2022да 13 та ўйин, 508 дақиқа, 1 та ассист), Диёржон Туропов (жамоа таркибида Суперлига–2022да 12 та ўйин, 759 дақиқа, 1 та ассист), қирғизистонлик 32 ёшли ҳужумчи Мирлан Мурзаев (“лочинлар” таркибида Суперлига–2022да 3 та ўйин 52 дақиқа), бундан ташқари, жамоада ижара асосида тўп тепган россиялик 33 ёшли ҳужумчи Александр Касьян (“лочинлар” таркибида Суперлига–2022да 6 та ўйин, 33 дақиқа) тарк этишди.

Мазкур ўйинчилардан Рустамжон Ашурматов, Боян Цигер ва Мирлан Мурзаев ўз фаолиятларини хориж клублари, қолганлари эса юртимиз жамоаларида давом эттиришади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:06, 05.01.2023.
Ўқилди: 3400 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7692]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3069]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2096]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1839]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1803]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1639]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1638]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [1636]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1575]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик