"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альбага "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Sport" нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, туринликлар испаниялик футболчига жуда қулай шартларда шартнома таклиф қилган. Альба бу таклифни рад этган. У "Барселона" агар маошини камайтиришини сўраса, рози бўлади.
33 ёшли чап қанот ҳимоячисининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнида якунланади. Альба бу мавсумда жами 18 та ўйинда 1 та гол уриб, 3 та голли узатма берди.













