"Эвертон" бош мураббийи Франк Лэмпард жамоанинг АПЛдаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ англиялик мутахассис жамоадан четлатишга яқин экани ҳақида хабар берилганди.
"Мен бу ерга кўзимни катта очиб келдим. Мен катта йигитман. Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Ўтган йили бу ерга келганимда Премьер-лигада қолиш учун курашаётгандик. Ҳақиқат шундай. Ришарлисон ёзда кетди, биз таркибни қайта тиклашимиз керак эди. Биз ўтган мавсумдаги каби ишни ҳозир қилишимиз керак. Бизни қийин пайтларда қўллаб-қувватлайдиган иштиёқли мухлисларимиз бор. Мухлислар билан ҳеч қандай муаммом йўқ. Биз ўрнимиздан туришимиз ва "Эвертон" учун ўйнашимиз керак. Мен бу клубда муваффақиятга эришмоқчиман. Қандай қийинчиликлар пайдо бўлмасин, мен уларни бошимни баланд кўтарган ҳолда қабул қиламан ва улардан завқланаман. Менга бу клубда ишлаш ёқади, бу мен учун катта шараф", - деди Лэмпард The Guardian билан суҳбатда.
АПЛнинг 19-турида "Брайтон"дан мағлуб бўлган (1:4) "Эвертон" ғалабасиз сериясини 7 ўйинга етказди. Жамоа 18 турдан кейин 15 очко тўплаган ҳолда Премьер-лигада 18-ўринни эгаллаб турибди.