Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Бекхэм Виалли билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ футболчи Девид Бекхэм афсонавий италиялик собиқ ҳужумчи Жанлука Виаллининг ўлимига муносабат билдирди.

Жанлука Виалли бугун, 6 январь куни 58 ёшида вафот этди. У узоқ вақт давомида саратон касаллигига қарши курашди.

"Улкан руҳга эга ҳақиқий жентльмен. Биз сизни севамиз Жанлука. Чао, дўстим", — деб ёзди Дэвид ижтимоий тармоқда.

Бир вақтлар Виалли кўплаб совринларни қўлга киритди. Хусусан, у "Ювентус"га Чемпионлар лигаси ва бошқа халқаро кубокларни ютишда ёрдам берди. У Италия чемпиони бўлган "Сампдория" ва Лондоннинг "Челси"сига ҳам катта фойда келтирди. Евро 2020да у "Скуадра Адзурра" мураббийлар штабида эди.

Киритилди: 22:32, 06.01.2023.
Ўқилди: 1054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.