Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Роналдуни “Ан-Наср”га кўчиб ўтишга ундаган Рикардо Регуфе аслида ким?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср"га ўтиши билан Жорже Мендеш эмас, балки Рикардо Регуфе шуғулланган. Роналдунинг дўсти ва шахсий менежерининг исми тобора тез-тез янграй бошлади. Марcа нашри футболчининг трансфери учун уни комиссия сифатида 30 миллион евро олганини ёзган.

Регуфе ҳақида нималар маълум?

Улар 20 йил олдин учрашишган. Ўшанда Роналду 16 ёшда, Регуфе эса 21 ёшда эди. 2000 йилда Регуфе Nike компаниясига ишга жойлашди ва Португалия терма жамоаси футболчилари билан фотосессия уюштирди. Агар уларга Nike бутсалари керак бўлса, уларни Регуфедан олишган. Унинг ўзи ҳам футболчи бўлишга ҳаракат қилган, лекин кейинчалик унинг ҳаётини белгилаб берган маркетингни ўрганишга эътибор қаратган.

Роналдуга Регуфенинг иши ёқди - шунинг учун у бошқа тижорат тадбирларида футболчига ҳамроҳлик қила бошлади. Уларнинг алоқаси туфайли Nike Роналду билан осонликча шартнома имзолади. Регуфе ижтимоий тармоқларда "атиги икки йил ичида барча даврларнинг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолаганини" айтиб ўтди.

Регуфе Nike компаниясида 18 йил ишлади ва 2018 йилда Роналдунинг шахсий менежерига айланди.

Жорже Мендеш Роналду ҳаётининг спорт қисми учун масъул эди, бошқа фаолият учун бошқа турдаги ақлли менежер керак эди - бу ерда брендларни ишлаб чиқиш, ҳомийлик шартномалари ва ОАВ билан ишлаш. Бунинг учун Регуфе жавобгардир.

Daily Mail манбасининг таъкидлашича, Регуфе масъулиятли ва қийин иш бўлса-да, у бунга катта иштиёқ билан ёндашади. Бундан ташқари, у ва Роналду энг яхши дўстлар ва уларнинг муносабатлари йиллар давомида мустаҳкамланиб борди.

Аста-секин, Регуфе ўз таъсирини кенгайтириб, спорт масалаларини ўрганиб чиқди. У "Манчестер Юнайтед" билан Роналду шартномани бекор қилиш бўйича музокараларда иштирок этган ва "Ан-Наср" билан келишувни амалга оширган.

Регуфе жуда яхши менежер, бу ҳақда Тhe Athletic нашрига шахсан у билан бирга ишлаган манба айтган. "Ливерпуль" спорт директори Жулиан Уорд ўн йил олдин Регуфенинг иш даражасини қайд этган эди: "Спортда элита даражасида ишлайдиган мураббийлар ва футболчилар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган ақлли мутахассис".

Унинг фаолияти самарадорлиги “Манчестер Юнайтед”да ҳам қайд этилди. Регуфе бош директор Ричард Арнолддан тортиб алоқа ходимларигача бўлган барча даражадаги одамлар билан мулоқотда бўлган ва унинг дипломатик маҳорати юқори баҳоланган. Агар Роналду футболдан ташқари ҳар қандай акцияда иштирок этса, буни Регуфе уюштирган.

Регуфе Португалия билан йирик турнирларга боради. Роналдуни Евро-2016 чемпионлигидан сўнг биринчи бўлиб у табриклаган эди.

Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонган пайтларда ҳам Регуфе майдонга тушиб, дўстини табрилаган ҳолатлар кўп бўлган.

Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам жамоа билан бўлган. Record маълумотларига кўра, барча ўйинчилар бундан мамнун эмас эди: у ходим эмас эди, лекин у фақат ўйинчилар учун мўлжалланган жойларга ташриф буюрди ва улар у ерда нима учун кераклигини тушунишмади ва унинг таъсирини ҳаддан ташқари, деб ҳисоблашди.

Бошқа томондан, Тhe Athletic манбалари терма жамоадаги вазиятни шарҳлар экан, Регуфени яхши йигит, деб билишини ва уни кўпчилик футболчилар билишини айтишмоқда. Демак, терма жамоада Регуфега нисбатан салбий муносабат ишончли факт эмас.

Киритилди: 12:36, 07.01.2023.
Ўқилди: 2889 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.