Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ла лига. «Вильярреал» «Реал»ни таслим этди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 16-тури доирасида «Реал» сафарда «Вильярреал» клуби меҳмони бўлиб, жуда оғир ўйин ўтказди.

Биринчи бўлимда тўп назорати ва вазиятлар яратиш бўйича устунлик "Сариқ сувости кемаси" томонида бўлди. Кике Сетьен шогирдлари улардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимнинг дебюти эса мезбонлар учун омадли келди. Йереми Пинонинг зарбасидан кейин тўп Мендига тегиб, тўрга бориб тушди.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтиб ҳакам ВАР ёрдамида "Вильярреал" дарвозасига пенальти белгилади. Тўп ҳимоячининг қўлига тегиб кетганди. Пенальтини Бензема аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Орадан атиги 1 дақиқа ўтиб, бу сафар меҳмонлар дарвозаси томон пенальти қўйилди. Менди тўпни узатишда хатога йўл қўйгани учун "Вильярреал" тўпни эгаллаб олиб, "Мадрид" жарима майдонига кираётганида тўп Алабанинг қўлига тегди. Жерар Морено аниқ зарба билан Куртуани доғда қолдирди.

Анчелотти бир нечта ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди. Мадридликлар хавфли вазиятлар яратишди, аммо улардан фойдаланишда омад етишмади. Шунингдек, майдон эгалари қарши ҳужумларда бир нечта вазиятларга эга бўшлишди, бироқ улар ҳам имкониятларни кўкка совуришди.

Энг сўнгги дақиқада эса "Реал" бурчак зарбасини амалга оширгани учун Тибо Куртуа рақиб жарима майдонига етиб келди. Аммо тўпни "Вильярреал" футболчилари эгаллаб, ҳужумга ўтиб кетишди. Данжума эса 40 метрлардан бўш дарвозани ишғол эта олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, "Вильярреал" муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 30тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди. "Реал" эса муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди.

Испания Ла лигаси, 16-тур
Вильярреал – Реал Мадрид 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 47 Пино, 1:1 – 60, пенальти Бензема, 2:1 – 63, пенальти Жерар Морено.
Вильярреал – Рейна, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Альберто Морено (Педраса, 72), Коклен (Тригерос, 89), Парехо, Алекс Баэна, Чуквуэзе, Пино (Моралес, 81), Жерар Морено (Данджума, 89).
Реал Мадрид – Куртуа, Милитао, Алаба, Рюдигер, Менди (Родриго, 64), Модрич (Камавинга, 70), Кроос, Тчуамени (Васкес, 64), Вальверде (Асенсио, 82), Бензема, Винисиус Жуниор.
Огоҳлантиришлар: Пау Торрес (16), Альбиоль (75), Алекс Баэна (90), Рейна (90), Камавинга (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:15, 07.01.2023.
Ўқилди: 2473 марта.
Фикрлар: 149 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик