Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ўзбекистон U19 дастлабки ўйинда Эронга имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

 3-17 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U19 терма жамоаси Эрон ёшларидан мағлуб бўлди – 1:3.

Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олган мазкур икки мамлакат ёшлари саралаш босқичида ҳам ўзаро кураш олиб боришганди. Теҳронда бўлиб ўтган саралашнинг сўнгги турида форслар Аҳмаджон Мусаев шогирдларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишган. Шу тариқа Эрон қитъа чемпионатига биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи ўрин билан йўл олган.

«Пахтакор» стадионида ташкил этилган ўртоқлик ўйинини мезбонлар фаол бошлаганларига қарамай, ҳисоб 22-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. 58-дақиқада Игорь Сергеев мувозанатни тиклашга муваффақ бўлганди. Бироқ якунда ўзбекистонликлар ғалабани ушлаб қола олишмади. Сергеевнинг голидан икки дақиқа ҳам ўтмай форслар яна олдинга чиқиб олган бўлишса, 86-дақиқада улар пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйинга мантиқий якун ясашди. Қайд этиш керак, бунга қадар Абдул-Азиз Юсупов 84-дақиқада пенальтидан аниқ фойдалана олмаганди.

Ўзбекистон U19 Эрон ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини 15 август куни Самарқанддаги «Динамо» стадионида ўтказади. Сентябрдаги йиғин доирасида Мусаев шогирдлари Вьетнамдаги турнирда иштирок этишади.

Ўзбекистон: Акмал Турсунбоев, Азамат Шарипов, Бобур Йўлдошев, Жавлон Мирабдуллаев, Владимир Козак, Тохир Шамсутдинов,Сардор Раҳмонов, Аббос Махситалиев, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Жалолиддин Машарипов.

Захира футболчилари: Асилбек Омонов, Муҳсин Убайдуллаев, Жасур Толипов, Жалолиддин Саидов, Сергей Рекун, Искандар Шойқулов, Жасур Ҳакимов, Абдул-Азиз Юсупов, Абдуллоҳ Олимов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 22:29, 12.08.2012.
Ўқилди: 4921 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик