Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Милан" ниҳоят ярим ҳимоячиси билан янги шартнома борасида келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Милан" ярим ҳимоячи Исмоил Беннасер билан янги шартнома борасида келишиб олди.

Янги келишув 2027 йилгача амал қилади. Янги шартнома бўйича футболчининг маоши мавсумига 4 миллион еврони ташкил қилади.

Олдинроқ жазоирлик футболчига АПЛнинг "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" каби жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

2022/23 йилги мавсумда Беннасер “Милан” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 00:19, 08.01.2023.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик