Туркиянинг “Галатасарой” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Хуан Мата билан ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатмоқчи.
Испаниялик футболчи “Галатасарой”га 2022 йилнинг сентябрида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Туркия клуби таркибида 34 ёшли футболчи еттита ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Турк ОАВлари хабар беришича, Англия Премьер-лигасининг собиқ юлдузи билан шартнома яқин вақт ичида бекор қилиниши мумкин.
Хуан Мата "Манчестер Юнайтед"да 2022 йилнинг ёзига қадар ўйнади. Унинг "Галатасарой" билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади ва автоматик равишда бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.