"ПСЖ" клубига эгалик қилувчи Qatar Sports Investments компанияси бошқа клубга сармоя киритмоқчи.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Qatar Sports Investments бу йил клублардан бирида миноритар акциядор бўлмоқчи. Премьер-лига клублари, жумладан, "Тоттенхэм" билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.
"ПСЖ" президенти ва Qatar Sports Investments бош директори Носир Ал-Хелайфи ҳафта бошида "Тоттенхэм" раҳбари Даниэл Леви билан танишув учрашуви ўтказди. Ҳозирча ҳамма нарса дастлабки босқичда.
Qatar Sports Investments 2023 йилда бир нечта клубларга катта сармоя киритиши кутилмоқда. Qatar Sports Investments аллақачон "Брага" клубининг 23 фоиз улушига эгалик қилади ва Европадаги камида битта бошқа клубда миноритар акциядор бўлишни хоҳлайди. Жанубий Америка ҳам устувор минтақа ҳисобланади.