Transfermarkt портали 2022-йил якуни бўйича дунёнинг энг қиммат футболчиларининг якуний версиясини тақдим этди. Охирги янгиланиш 2022 йилги Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин содир бўлди. Бугун биз бу футболчиларни бир терма жамоага жамладик. Ушбу таркибнинг умумий қиймати 1,14 миллиард еврони ташкил қилади.
Дарвозабон: Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”, 60 млн евро)
30 ёшли белгиялик айни дамда ҳақли равишда дунёнинг энг қиммат дарвозабони мақомига эга. Куртуа ўтган мавсумда "Реал"нинг Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишида асосий омил бўлди. Шунингдек, у France Football томонидан 2022 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Қатардаги турнирда яхши ўйнамаган бўлсада, Тибо топ дарвозабони бўлиб қолмоқда.
Чап қанот ҳимоячиси - Алфонсо Дэвис (“Бавария”, 70 млн евро)
Канадалик юлдуз ҳали ўзининг энг юқори чўққисига чиқмади. Дэвис 2022 йилги жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа билан ўйнади, аммо сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Бироқ, бу 2022 йилда уни таъқиб қилган жароҳатларга қарамай, ҳар мавсум ривожланиб келаётган футболчининг нархига таъсир қилмайди.
Марказий ҳимоячи – Йошко Гвардиол (“Лейпциг”, 75 млн евро)
Европанинг кўплаб клублари ҳозир 20 ёшли хорватни ўз таркибида кўрмоқчи. Гвардиол жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатди. Гвардиолга ҳозирда “Манчестер Сити”, “Челси” ва шунингдек, “Реал” ҳам фаол қизиқиш билдирмоқда. Хорват ўзида замонавий ҳимоячининг деярли барча энг муҳим жиҳатларини ўзида жамлаган: тезлик, қатъиятлилик, яхши тўп узатиш ва тўғри позицияни танлаш қобилияти.
Марказий ҳимоячи - Рубен Диаш (“Манчестер Сити”, 75 миллион евро)
Португалиялик узоқ вақтдан бери Пеп жамоасининг марказида ўз ўрнини эгаллаб олган. Қолаверса, португалиялик руҳий жиҳатдан анча барқарор ва муҳим ўйинларда катта тажрибага эга. Диаш дунёнинг исталган клубини кучайтирарди. Аммо "Сити" бундай муҳим футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормайди.
Ўнг қанот ҳимоячиси - Ашраф Ҳакимий (“ПСЖ”, 70 млн евро)
Ҳакимий ЖЧ-2022да шов-шувли Марокашнинг муҳим қисмига айланди ва жамоани ҳужум ва ҳимоя кўрсаткичларида бошқаради. Шу билан бирга, у бешта ҳимоячи билан ўнг қанот ўрнини эгаллаган схемада ҳам, тўртта ҳимоячи билан тизимда ҳам ўйнаши мумкин.
Марказий ярим ҳимоячи - Жуд Беллингем (“Боруссия Дортмунд”, 110 млн евро)
30 ёшли тажрибали футболчидек ҳаракат қиладиган 19 ёшли инглиз. Терма жамоада ёрқин келажак учун янги умид. Беллингем ўзида идеал ярим ҳимоячининг сифатларини мужассам этган: тезлик, майдонни кўриш, тўп узатиш, зарба бериш, техника, кураш, чидамлилик, жисмоний ҳолат. "Реал", "Ливерпуль", "Сити", "Манчестер Юнайтед" бу иқтидорли футболчи учун курашда.
Марказ ярим ҳимоячиси - Фил Фоден (“Манчестер Сити”, 110 млн евро)
Анъанага кўра, англиялик футболчилар жуда юқори баҳоланади. Аммо Фоденнинг нархи ўзини оқлайди. 2019 йилдаги Хосеп Гвардиоладан иқтибос келтириш ўринли: “Мен матбуот анжуманларида кўп марта гапирганман, лекин Филнинг юзига эмас – у мен футбол ва мураббий сифатида кўрган энг иқтидорли футболчи. У энг яхшилардан бирига айланиш учун ҳамма нарсага эга. Нафақат Англияда, балки бутун дунёда”.
Чап қанот ярим ҳимоячиси - Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”, 120 млн евро)
22 ёшли футболчи "Реал Мадрид"нинг асосий юлдузларидан бирига ва Бразилия терма жамоасининг асосий футболчисига айланди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Винисиус порламади, аммо у Мадрид клубининг ўтган мавсумдаги муваффақиятидаги муҳим бўғин бўлди. Унинг техникаси, дриблинги, тезлиги анчадан бери элит даражасида. Шунинг учун 120 миллион евро миқдори унга мос келади.
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси - Букайо Сака (“Арсенал”, 100 млн евро)
21 ёшли инглиз футболчиси "Арсенал" академиясининг сўнгги супер кашфиётидир. Сака аллақачон клубда бир нечта позицияларда ўйнаган, аммо ниҳоят ҳужумнинг ўнг қанотига жойлашди. У мураббийнинг талабига мослашишни, унинг ҳар қандай кўрсатмаларини бажаришни билади, гўё Букайо бутун умри давомида шу ролни ўйнагандек. Сака ўз ёши учун ноёб характер ва ақлли футболчи бўлиб кўринади.
Ҳужумчи: Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, 180 млн евро)
Ҳозирда дунёдаги энг қиммат ва эҳтимол энг яхши футболчиси. Мбаппе атрофида бошқа жамоага ўтиш ҳақидаги достонлар ҳали ҳам давом этмоқда. ОАВ хабарига кўра, Килиан "ПСЖ" барча ваъдаларини бажармаганидан хурсанд эмас, шу сабабли у трансфер ҳақида ўйламоқда. Парижликлар эса футболчи учун камида 300 миллион евро талаб қилишмоқда.
Ҳужумчи - Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”, 170 млн евро)
Норвегия викинги Европани “голлар ёмғири” билан қўрқитишда давом этмоқда. “Сити” трансфердан кейин Холандни эмас, гол уриш машинасини сотиб олгандек таассурот уйғотмоқда. Шу билан бирга, британияликлар унчалик кўп эмас - 75 миллион евро тўлашди.