Кириш Регистрация

АПЛ клубларининг 2022 йилдаги энг омадсиз трансферлари

Баҳо:
+ | -

2022 йил АПЛда ҳамма клублар ҳам муваффақиятли келишувларни амалга ошира олишмади. Баъзилари катта миқдордаги пулни ҳавога учиришди. Бугун ўтган йилнинг энг омадсиз трансферлари ҳақида гаплашамиз.

Артур, “Ювентус” → “Ливерпуль”

Келишув дастлаб шубҳали бўлиб туюлса-да, клуб зудлик билан ҳеч бўлмаганда кимнидир сотиб олиши керак эди. Артур бир неча йил олдин, Миралем Пянич билан бирга "Ювентус" ва "Барселона" ўртасидаги ноаниқ икки трансфернинг бир қисмига айланганда кўпчиликнинг назаридан четда қолди. Сўнгги пайтларда бразилияликнинг жароҳатлардан боши чиқмай қолган эди. Ва кейин "Ливерпуль" пайдо бўлди, уларга зудлик билан майдон марказида кимдир керак эди. Келишув тезда якунланди ва 1 сентябрь куни Артур 4,5 миллион евро эвазига Юрген Клопп жамоасига қўшилди.

Бундан кейин нима бўлганини тахмин қилинг. Артур “Ливерпуль” сафида Чемпионлар лигаси доирасида “Наполи”га қарши кечган ҳалокатли ўйинда 13 дақиқа ўйнади. Кейин эса жароҳат олди ва бошқа майдонга тушмади.

Уэсли Фофана, “Лестер” → “Челси”

Бир кун келиб "Челси" ўз хатоларидан сабоқ олишни ўрганади. Клуб зудлик билан таркибдаги камчиликни тўғирлаши керак бўлганда, жуда кўп пул бепарволик билан йўқ бўлиб кетади. 2018 йилда Кепа Арризабалага шу тарзда сотиб олинди ва ўтган ёзда тарих Фофана билан такрорланди. "Челси"га марказий ҳимоячи керак эди, лекин асосий мақсад - Жюль Кунде "Барселона"га йўл олди. Лондон клуби бошлиқлари "Лестер" футболчиси учун 80 миллион евро тўлашдан яхшироқ вариант топа олишмади.

Фофана "Челси" учун иккинчи Жон Террига айланиши мумкин эди, аммо буни тасдиқлашнинг ҳозирча имкони йўқ. Жароҳати туфайли у октябрь ойи бошидан бери майдонга тушмади ва фақат феврал ойида сафга қайтади. Фофана авваллари ҳам жароҳатга мойил футболчи бўлган, ўтган мавсумда оёғи синиши туфайли 40 дан ортиқ ўйинни ўтказиб юборгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Калвин Филлипс, “Лидс” → “Манчестер Сити”

“Сити” шунчалик бойки, улар 49 миллион еврога захира ярим ҳимоячисини сотиб олишлари мумкин, бу клуб ёзда Филлипс учун айнан шунча пул тўлаган. У узоқ вақт давомида "Лидс" етакчисига айланди ва 2021 йилнинг ёзида у миллий терма жамоа таркибида еврода ўйнади ва бу унинг нархини янада оширди. Ва шунга қарамай, футболчи учун бундай сумма тўланганда, мухлислар ундан нимадир кутишади.

Филлипс учун ягона баҳона бу елкасидаги жиддий жароҳат, шу сабабли у деярли икки ойни ўтказиб юборди. Аммо қолган вақтларда Калвин Родрининг ўйинини кузатиб ўтиришга мажбур бўлмоқда. Филипс “Сити” сафида ҳозиргача бор-йўғи тўртта ўйинда майдонга тушди ва уларнинг барчасида захирадан.

Марк Кукурелья, “Брайтон” → “Челси”

Кукурелья ўтган мавсумда "Брайтон"да шунчалик яхши ўйнадики, у ёзда кўп клулар томонидан “талаш” бўлди. Афтидан, Марк “Манчестер Сити”га келиши аниқ эди - Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи чап қанот ҳимоясидаги ўринга ўйинчи олишни хоҳлаган ва услуби жиҳатидан у Англия чемпионларига жуда мос эди. Бироқ, “Челси” музокаралардаги ёмон вазиятдан фойдаланиб, Кукуреллани ўз сафига қўшиб олди.

Кукурелья АПЛда қолган бўлса-да, "Челси"га мослашишга мажбур бўлди ва бу жуда муваффақиятли бўлди, деб айтиш қийин.

Дарвин Нуньес, “Бенфика” → “Ливерпуль”

Нуньеснинг асосий муаммоси – мухлислар олти ойдан бери эслатиб келаётган трансфер суммаси. Ўтган мавсумда Дарвин "Ливерпул"ни ўзининг ўйини билан шунчалик ҳайратда қолдирдики, инглиз клуби "Бенфика"га 80 миллион евро берди. Ва шундай пулга ҳужумчи сотиб олинса, ундан гол уришини кутиш, албатта, табиий ҳолат.

Нуньеснинг статистикасини ёмон деб бўлмайди. Премьер-лиганинг 11та учрашувида “гол+пас” бўйича 5+2 ва Чемпионлар лигасининг олтита учрашувида 3+1. Аммо уругвайлик футболчи кўпчиликнинг фикрича яхши ўйин кўрсатмаяпти. Агар Дарвин ўз вазиятларидан унумли фойдаланганида, у шубҳасиз Эрлинг Холанд билан чемпионат тўпурари унвони учун курашган бўларди.

Киритилди: 22:27, 09.01.2023.
Ўқилди: 3444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.