Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Манчини: "Мақсад Чемпионлар лигасини қўлга киритиш эмас"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини Англия супер кубоги баҳсида қозонилган ғалабадан сўнг журналистларга интервью берар экан, янги мавсумдан кўзланган асосий мақсад Премьер лига ғолиблиги ва Англия кубогини қўлга киритиш эканлигини таъкидлади. 

"Бизнинг мақсадимиз Чемпионлар лигаси эмас, балки унвонимизни сақлаб қолиш ва ЧЛнинг плей-офф баҳсларига йўл олиш. Ана шундан сўнг февралда нима бўлади, кўрамиз. Лекин асосий мақсадимиз Лига ғолиблиги ва Англия кубогини қўлга киритишдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Челси" дан кейин қаторасига икки йил Англия клубларининг Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритиш қийин. Биз ўтган йилгига қараганда бу йил яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз, бироқ мавсумни ёмонроқ бошлашимиз ҳам мумкин. Зеро, ёш жамоа бир неча йиллардан сўнг чемпионликка эришса, баъзида кейинги мавсум старти ёмон бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам бизга янги ғалабага ташна футболчилар керак." 

"Биз ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритдик, бироқ у энди тарихга айланди. Энди ҳаммасини унутишимиз лозим, чунки ўтган мавсумдаги муваффақиятимиз аҳамиятсиз. Менимча ўтган мавсумдаги унвонни ўзимизда сақлаб қолишимиз учун янада яхшироқ меҳнат қилишимиз керак. Биз фақатгина якунланган мавсум чемпиони бўлганимиз учун эмас, балки "Манчестер Юнайтед" ҳам ушбу мусобақада фаворит бўлгани учун ҳам тинимсиз меҳнат қилишмиз шарт."

Шунингдек, Манчини клубнинг ҳозирги таркиби ва янги келиши мумкин футболчилар ҳақида гапирар экан, ҳозирча таркибдаги футболчилар қониқтираётганини таъкидлаш билан бирга, таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши мумкинлигини ҳам инкор этмади. 

"Ўтган мавсумдаги кубок ғолиблиги ва чемпионликдан сўнг ўзимизга бўлган ишончимиз ортди. Қўл остимдаги футболчилар ва жамоа раҳбариятига ишонаман. Ишончим комилки, янги мавсумда ҳам ижобий натижаларга эришамиз. Менимча, мухлислар ҳам чемпионликдан сўнг биздан хурсанд ва ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ғалаба учун ҳаракат қилишимизга ишонадилар. Шунингдек, ишқибозлар Шайх Мансур ҳамда Халдундан бизни қўллаб-қувватлаётгани учун ҳам миннатдор бўлишлари лозим. "

Манба: www.goal.com

Ҳа, ўтган йили ҳам Англия премьер-лигасини ютмасак хафа бўлмаймиз деган гапларингизга ишонгандик, жаноб Манчини.

Киритилди: 20:37, 13.08.2012.
Ўқилди: 4070 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.