The Athletic хабарига кўра, агент Хорхе Мендеш ўтган ёзда Криштиану Роналдунинг "Реал"га ўтиши устида ишлаган.
Манба берган хабарга кўра, Мендеш "қаймоқранглилар" раҳбарияти билан бир неча бор боғланган, бироқ испан клуби таклиф билан чиқмасликка қарор қилган. Қайд этилишича, бошқа топ-клублар "Манчестер Юнайтед" 37 ёшли португалияликнинг маошининг катта қисмини ўз зиммасига олиш таклифига қарамай, Роналду билан шартнома имзолашдан бош тортган.
ЖЧ-2022дан сўнг Роналду "Реал Мадрид" базасида машғулот ўтказди. Кейинроқ Marca нашри ҳужумчи Мадриддан таклиф кутаётгани ҳақида хабар берди.
Роналду "Ан-Наср"га 2022 йилнинг декабр ойи охирида бепул трансфер эвазига қўшилди. У йилига 200 миллион евро маош билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Аввалроқ, жорий йилнинг 5 февралида 38 ёшга тўладиган португалиялик футболчи “Спортинг”, “Реал”, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида тўп сурган. У Мадрид клуби тарихидаги энг яхши тўпурар (450 та гол).