Чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи бўлган "Манчестер Сити" "Реал" футболчиси Ферлан Мендига қизиқиш билдирмоқда.
Fichajes нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" 27 ёшли франциялик футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр.
Амалдаги шартнома Ферлан Мендини "Реал" билан 2024/2025 йилги мавсум охиригача боғлайди. Мадрид клуби сафида франциялик ҳимоячи 124 та расмий ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.
Ферлан Менди "Реал"га 2019 йилнинг ёзида "Лион"дан ўтган эди. Ўшанда "қаймоқранглилар" "Лион"га 48 миллион евро тўлаганди.