Криштиану Роналду Саудия Арабистонига жўнаб кетди, энди у дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олиниши даргумон. Бироқ, бусиз ҳам афсонавий португалиялик бешта «Олтин тўп»га эга. Роналду 2008, 2013, 2014, 2016 ва 2017 йилларда энг кучли футболчига айланган.
Қоидага кўра, «олтин тўп»ни ютиш шарафига муяссар бўлган ўйинчилар унинг бир нусхасини ўша вақтда ўзлари тўп тепган клубига топширади. Асл нусхаси эса шахсий кубоклар коллекцияси ёки музейида сақланади. Буни кўпчилик билади, аммо 2017 йили Роналду ғайриоддий иш қилган: Криштиану «Олтин тўп»ни хайрия ишларига топширди. У 2013 йилда қўлга киритган унвонининг бир нусхасини хайрли ишга йўналтирди. Ўша йилги ҳақиқий «Олтин тўп» Роналдунинг Мадейра оролидаги шахсий музейида сақланади.
Лондонда комик актёр Дэвид Уоллиамс томонидан уюштирилган тадбирда бир пайтлар Исроилнинг энг бой одами ҳисобланган тадбиркор Сэмми Офернинг ўғли Идан Офер Роналдунинг кубогини 600 минг еврога сотиб олганди. Офер Криш кемаларидан бирининг эгаси эди, лекин 2011 йилда вафот этди, шундан сўнг Идан ва унинг акаси оталарининг ширкатини бўлишиб олишди ва ҳар бири ўз компаниясини яратди. Форбес Идан Офернинг бойлигини 3 миллиард еврога баҳоламоқда. Тадбиркор шунингдек, денгиз транспорти, автомобилсозлик, тоғ-кон ва нефть қидируви билан боғлиқ бир қанча компанияларнинг акцияларига ҳам эга.
«Олтин тўп»ни Оферга ўша пайтдаги Роналдунинг агенти Хорхе Мендеш топширган эди. Бу кимошди савдоси бўйича аниқланган. Бу маблағлар санъаткорлар, спортчилар, таниқли шахсларда йиғилиб, оғир хасталиклардан азият чекувчи болаларга ёрдам берадиган «Make a Wish» лойиҳаси учун йўналтирилганди.
«Олтин тўп»да кимошди савдолари одатий ҳолдир. Аммо 2021 йилда бунга ўхшаш совринларни «Реал Мадрид»нинг афсонавий футболчиси Альфредо Ди Стефанога нисбатан ҳам уюштиришган. Маълумот учун, у 1957 ва 1959 йилларда «олтин тўп»ни қўлга киритган. Шунингдек, тадбирда 2014 йилда 88 ёшида вафот этган футболчига оид эсдалик буюмлар ҳам намойиш этилди. Унинг биринчи «Олтин тўп»и 68 000 еврога, иккинчиси эса 61 000 еврога сотилган. "France Football" газетаси Ди Стефанони барча даврларнинг энг яхши футболчиси деб топди, у овоз бериш жараёнида Йохан Кройфф ва Мишель Платинини ортда қолдирди, шундан сўнг у махсус совринни қўлга киритди. Кимошди савдосида ушбу махсус соврин 212 000 еврога сотилди.