Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Коутиньодан Пулишичгача - қишда амалга оширилган энг қиммат харидлар

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнаси эндигина очилди ва юқори даражадаги бир қанча трансферлар аллақачон амалга оширилди. Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо шу йилнинг 3 январь куни Эйндховеннинг ПСВ клубидан “Ливерпуль”га ўтган эди. Трансфер нархи қирқ икки миллион еврони ташкил қилди.

Аммо бу трансфер суммаси рекордга айланмади, футбол тарихидаги энг қиммат бешта қишки трансферни қуйида биргаликда кўриб чиқамиз.

1. Филиппе Коутиньо. "Ливерпуль"дан "Барселона"га 135 миллион евро эвазига трансфер.

2018 йилнинг январида бразилиялик ярим ҳимоячининг трансфери Каталония клуби тарихидаги энг катта ва ҳалокатлиларидан бири бўлди, айниқса харажатларни ҳисобга олсак. Ўтиш даврида Коутиньо дунёнинг энг яхши плеймейкерларидан бири эди, лекин "Барселона"даги бутун давр мобайнида камдан-кам ҳолатларда ўзининг аввалги даражасини кўрсатди холос. Унинг клубдаги энг яхши даври трансфердан кейинги дастлабки 6 ой бўлди.

"Ливерпуль"да 201 та ўйинда бразилиялик рақиб дарвозасига 54 та тўп йўллаб, 45 та голли узатмани амалга оширган бўлса, "Барса" таркибида жами 106 та ўйин ўтказган Коутиньо 25 та гол урган ва 14 та голга ассистентлик қилган. Бу Каталония клуби раҳбарияти ва мухлислари умид қилаётган натижа эмаслиги аниқ.

2019 йил август ойида Коутиньо “Бавария”га ижарага берилди. Фелиппе Германияда ўзини бироз яхшироқ кўрсатди, мамлакат чемпионлиги, Германия кубоги ҳамда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Бразилиялик футболчи 2020 йилнинг ёзида кўплаб жароҳатлар туфайли "Барселона"га қайтди.

2022 йилнинг январида Коутиньо "Астон Вилла"га ижара асосида кўчиб ўтди, бирмингемликлар ярим ҳимоячини олти ойдан кейин 20 миллион евро эвазига сотиб олди.

2. Виржил ван Дейк. “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га 84,6 миллион еврога трансфер

Филиппе Коутиньони сотиб юборган мерсисайдликлар 2018 йилнинг январь ойида ўз тарихидаги энг яхши трансферлардан бирини амалга оширган эди. Нидерландиялик ҳимоячи йиллар давомида "Ливерпуль"нинг ҳимоя марказини мустаҳкам ушлаб турмоқда.

УЕФА Европанинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси мерсисайдликлар сафида Чемпионлар лигаси (2018/2019), Премьер-лига (2019/2020), УЕФА Суперкубоги (2019), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2019), Англия кубоги (2021/2022), Англия Суперкубоги (2022), Англия лига кубоги (2021/2022) соҳиби бўлди.

3. Душан Влахович. “Фиорентина”дан “Ювентус”га 81,6 миллион еврога трансфер

Деярли бир йил олдин Турин клуби Европанинг энг истиқболли ҳужумчиларидан бирини сотиб олди, у 22 ёшида "Фиорентина" учун 108 ўйинда 49 гол урган эди.

Влаховичнинг трансфери ҳозирча 100 фоиз ўзини оқламаган бўлса ҳам, унинг ёши ва киритган голлари сабаб муваффақиятсиз деб айта олмаймиз. Сербиялик ҳужумчи ҳозирда "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда 16 та гол урган.

4. Аймерик Лапорт. “Атлетик”дан “Манчестер Сити”га 65 миллион еврога трансфер

Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳимоя чизиғидаги асосий ўйинчиси. “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 165 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уриб, жамоасига тўртта АПЛ чемпионлиги (2017/2018, 2018/2019, 2020/2021, 2021/2022), икки марта Англия Суперкубоги (2018, 2018) соҳиби бўлишига ёрдам берди. Шунингдек уч бор Лига кубоги (2017/2018, 2018/2019, 2020/2021) ва Англия кубогини (2018/2019) қўлга киритди.

5. Кристиан Пулишич. Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Челси"га 64 миллион евро эвазига трансфер

Тарихдаги энг қиммат америкалик футболчи Лондон клуби сафида 136 ўйин ўтказиб, 26 гол урган ва 21 голга ассистентлик қилган. 2022/2023 йилги мавсумда "Челси" Премьер-лигаси ҳали ўз мухлисларини хурсанд қилмаяпти, жамоа 17 турда 25 очко жамғариб, чемпионатда ўнинчи ўринда бормоқда. 24 ёшли Пулишич 21 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:06, 12.01.2023.
Ўқилди: 3966 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.