"Ювентус" кетма-кет учта ўйиндан бери "Наполи"ни мағлуб эта олмаяпти.
Неаполликлар А Серия 18-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида туринликларни 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Шу тариқа, "Наполи" "бьянконерилар" билан сўнгги учта ўйинда иккита ғалаба (5:1, 2:1) ва дуранг (1:1) қайд этган. Ҳар икки ғалаба ҳам ўз майдонида қўлга киритилди.