“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳақида фикр билдирди.
“Фергюсон ҳамма нарсада етакчи эди, ҳар бир футболчи уни тингларди. У мен учун футбол оталаридан бири. “Юнайтед”га илк бор келганимда, Фергюсон мени дарҳол керакли жойга қўйди. У менга кўп нарсани ўргатди. Охир-оқибат шу ергача келишимда унинг хизматлари бор. Фергюсон мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман", - дея Криштиану сўзларини келтирмоқда LiveScore.
Криштиану 2003 йилдан 2009 йилгача Фергюсон қўл остида "Юнайтед"да ўйнаган.