"Манчестер Юнайтед" етакчиларидан бири Бруну Фернандеш АПЛнинг 20-тури доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши баҳс олдидан ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.
"Ман Сити" - Премьер-лиганинг энг яхши клубларидан бири, аммо биз ўзимизга ишонамиз. Биз мухлисларни ғалаба қозонишга қодирлигига ишонтирадиган жамоага айландик. Ким бизга қарши ўйнаса ҳам , қўрқмаймиз. Бу ўйин мухлислар ва клуб учун нақадар муҳимлигини биламиз", деб ёзади Daily Mail ярим ҳимоячининг сўзларини.
Манчестер дербиси 14 январь шанба куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.