УEФА раҳбари Александр Чеферин "Реал Мадрид" ва клуб президенти Флорентино Перес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Футбол оламида акулалар кўп. Суперлига лойиҳаси ҳақида эшитганимда, у ерда ким раҳбарлик қилишини дарҳол англадим. Ахир у кичикроқ жамоалар билан ўйинлардан нолиган. Улар ўзларини элита деб билишади ва шунинг учун ҳамма уларга таъзим қилишлари керак. Мен Флорентино Перес ва "Реал" ҳақида гапиряпман", - дея хабар беради Маrcа нашри.
2021 йилнинг баҳорида Европанинг 12 та топ-клуби Европа Суперлигаси бошланганини эълон қилди. Бир неча кундан сўнг, кўпчилик иштирокчилар футбол жамоатчилигининг норозилиги туфайли турнирни тарк этишди. Суперлигада фақат "Барселона", "Реал" ва "Ювентус" қолган.