Англиялик собиқ ҳимоячи Гари Невилл Михаил Мудрикнинг Лондоннинг “Челси” клубига ўтиши ҳақида гапирди.
Бугун "кўклар" "Шахтёр"дан 22 ёшли вингерни бонусларни ҳисобга олмаганда 70 миллион еврога сотиб олганини расман эълон қилди. "Арсенал" узоқ вақт давомида футболчи учун курашда фаворит ҳисобланганди.
"Бу келишув "Арсенал"ни хафа қилгани аниқ. "Арсенал"нинг сўнгги ўйинларини кузатар эканман, жамоага ҳужумкор позицияларда таркибнинг чуқурлиги етишмаяпти. Клуб Габриэль Жезуснинг жароҳатини ҳисобга олиб, бу муаммони ҳал қилиши керак эди. "Челси" амбицияларини кўрсатди, тезда бу шартномани ёпди ва "Арсенал"дан олдинга ўтиб кетди", - деди Невилл Sky TV билан суҳбатда.