"Лондон дербиси"да “Арсенал” ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ рақиб дарвозасига жавобсиз иккита гол уриб, "Тоттенхэм"ни қийин аҳволда қолдирди.
Маълум бўлишича, бу "Тоттенхэм"нинг биттадан ортиқ гол ўтказиб юборган кетма-кет бешинчи уй учрашуви эди. Ўйиндан сўнг “шпорлар” устози Антонио Конте иккинчи давра учун режалар, шунингдек, айни дамда жамоанинг асосий рақиблари ҳақида гапирди.
"Ишлаймиз, қайси жойни эгаллашимизни кўрамиз. Еврокубокларга йўлланма олиш муҳим, хоҳ Чемпионлар лигасида, хоҳ Европа лигаси бўлсин. Рақибларимиз – “Челси”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, шунингдек, “Брайтон” ва “Брентфорд", - деди Конте.